Жаҳон | 16:48 / 25.07.2018
4767
2 дақиқада ўқилади

ЖАРда БРИКСнинг ўнинчи саммити очилди

Фото: REUTERS/Siphiwe Sibeko

БРИКС давлатлари раҳбарларининг ўнинчи саммити чоршанба куни Йоханнесбургда очилди. Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва ЖАР етакчилари иштирок этадиган уч кунлик тадбир бизнес-форум билан старт олди.

Форумга ташриф буюрган меҳмонларга ЖАРнинг Савдо ва саноат вазири Роб Дэйвис маъруза қилди. «Мазкур бизнес-форум Африка қитъасининг иқтисодий ўзига хос жиҳатларини, айниқса, ривожланган саноат, энергетика, технологиялар, транспорт, авиация, ахборот-коммуникация, молиявий хизматлар соҳасидаги ютуқларини кўрсатиш, шунингдек, БРИКС давлатларидан тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилиш платформаси саналади», - дея таъкидлаб ўтди у. 

Шунингдек, вазирнинг қайд этишича, Африка бозорлари Африка қитъаси эркин савдо ҳудудини ташкил этиш нуқтаи назаридан эҳтимолий инвесторлар учун жозибадор. Тегишли ҳужжатга Африка иттифоқига аъзо 55 давлатнинг 49таси имзо қўйди. томонидан киритилган.

Саммит БРИКС давлатлари раҳбарларининг 26 июль куни бўлиб ўтадиган учрашуви билан давом этади, 27 июль куни эса, ЖАР ҳукумати таклифи билан Аргентина, Миср, Индонезия, Туркия, Ямайка ва Африкадаги қатор давлатлар раҳбарлари иштирок этади. Саммитдаги дастлабки тадбирлари 23 июль куни бошланди. Уларнинг доирасида БРИКС мамлакатлари Ташқи ишлар вазирликлари расмий вакилларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди.

Мавзуга оид