Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Афғонистонга халқаро интернет тармоғи хизматларини экспорт қилмоқчи
Фото: uztelecom.uz
Ўзбекистон-Афғонистон халқаро чегара пунктларида «Ўзбектелеком» АК ва AWCC тармоқлари ўртасида янги халқаро чегара қўшма қурилиши бўйича битим имзоланди. Бу ҳақда «Ўзбектелеком» АК матбуот маркази хабар тарқатмоқда.
24 июль куни «Ўзбектелеком» АК ва Афғонистон Ислом РеспубликасинингAfghan Wireless Communication Company (АWCC) телекоммуникация оператори раҳбарияти билан музокаралар олиб борилди.
Маълум қилинишича, учрашувда ҳамкорлик меморандуми имзоланди ва Ўзбекистон / Афғонистон халқаро чегара пунктларида «Ўзбектелеком» АК ва AWCC тармоқлари ўртасида янги халқаро чегара қўшма қурилиши бўйича битим имзоланди.
Ушбу битим Афғонистонга халқаро интернет тармоғи хизматларини экспорт қилиш имкониятини беради.
Хабарда айтилишича, музокаралар давомида ўзаро телекоммуникация хизматларини тақдим этиш билан боғлиқ техник ва тижорат масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
20:48 / 10.10.2025
Павел Дуров «эркин интернетни қутқаришга» чақирди
22:20 / 08.10.2025
Хитой ҳукумати ижтимоий тармоқларда янги цензура кампаниясини бошлади
20:27 / 17.11.2020
Рақамли иқтисодиёт ривожига банк тизими ва интернет зарур — «Ўзбекистон экспортчилари» уюшмаси раиси
08:41 / 06.11.2020