Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Газланган ичимликларни севувчилар савдо уруши қурбонига айланишлари мумкин
Фото: iStock
Coca-Cola компаниясининг бош директори Жеймс Квинси АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан жорий этилган алюминий учун бож тўловлари боис завод ишлаб чиқараётган ичимликлар нархини ошириш режалаштирилганини маълум қилди. Бу ҳақда CNBC хабар бермоқда.
«Пўлат ва алюминий баҳоси ошмоқда. Меҳнат баҳоси ҳам ошмоқда», — деди Квинси. У нархлар йил ўртасида ошишини айтди, аммо айнан қачон ва қанчага ошишига аниқлик киритмади. Шунингдек, бу хориждаги бозорларга ҳам тегишлими ёки фақат АҚШгами деган саволга ҳам ойдинлик киритмади.
Эслатиб ўтамиз, 1 июнда АҚШ пўлат импортига 25 ва алюминий импортига 10 фоизлик бож тўловларини жорий этди. Бунга жавобан Еврокомиссия АҚШдан келтириладиган қатор маҳсулотларга бож тўлови киритди.
Аммо 25 июлда Евроиттифоқ Трампга ён босишга мажбур бўлди. Хусусан, томонлар Европага суюлтирилган газ экспортини ошириш, бунинг эвазига Қўшма Штатлардан Европага келтириладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларига тарифларни пасайтиришга келишиб олишди.
Мавзуга оид
20:59 / 21.02.2026
Трамп АҚШ Олий судида ютқазди. Энди унинг агрессив божлари бекор қилинадими?
11:00 / 21.01.2026
FIFA™ Жаҳон чемпионати кубогининг асл нусхаси яқинда Тошкентга келади
20:07 / 20.01.2026
«Империя амбициялари яна юзага чиқмоқда» – Макрон Давос форумида Америкага қарши нутқ сўзлади
22:47 / 04.11.2025