Президент тиббиётда замонавий менежментни жорий этиш бўйича топшириқ берди
Президент Шавкат Мирзиёев 28 июль куни Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталини бориб кўрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу госпитал ўтган асрнинг қирқинчи йилларида қурила бошлаган. Бугунги кунда шифохона қарийб 16 гектар майдонни эгаллаган.
Шавкат Мирзиёев ушбу госпитал собиқ тузум лойиҳаси асосида қурилгани ва эскича тартибда ишлаб келаётгани, бундай замон ўтиб бўлганини таъкидлади.
Ушбу госпитални давлат-хусусий шериклик асосида иш юритишга ўтказиш, бошқарувда замонавий менежментни жорий этиш зарур. Шунда даромад ҳам бўлади, сифат ҳам таъминланади, деди президент.
Шифохона ҳудудини оптималлаштириш, биноларни реконструкция қилиш ва замонавий ускуналар билан жиҳозлаш, бу ерга хорижий клиникалар ва мутахассисларни жалб этиш бўйича топшириқлар берилди.
Мавзуга оид
18:33 / 05.02.2024
Президент Париж-2024 ўйинларидаги натижалар тарихдаги энг яхшиси бўлиши учун зарур чоралар кўришни буюрди
18:30 / 05.02.2024
Дорилар бепул ажратилса-да, беморлар уларни дорихонадан 10 баробар қиммат сотиб олмоқда — президент
18:13 / 05.02.2024
Ҳар бир она ва бола ўлими фавқулодда ҳолат сифатида баҳоланади — президент
14:13 / 05.02.2024