Жаҳон | 22:05 / 30.07.2018
17470
1 дақиқада ўқилади

Хорватия президенти жаҳон чемпионати финалидаги зонт ҳақида гапириб берди

Хорватия президенти Колинда Грабар-Китарович жаҳон чемпионати финалидан сўнг, ёмғир остида қолганини сезмаганини айтиб берди.

«Ўша пайтда ёмғирда қолганимнинг мен учун аҳамияти йўқ, ҳаёлим фақат футболчиларда эди. Лука Модрични кўрганимда йиғлаб юбордим. Унинг кўзларида алам борлигини ҳис қилдим. У ўйинни қайта ўтказиб, кубокни қўлга киритишга тайёр эди. Мен унинг учун ва жамоа учун йиғладим» - деди Грабар-Китарович.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати тақдирлаш маросимида Москвада кучли ёмғир ёғган ва ФИФА президенти Жанни Инфантино, шунингдек, Россия, Франция ва Хорватия етакчилари Владимир Путин, Эмманюэль Макрон ва Колинда Грабар-Китарович ёмғир остида қолган, зонт эса фақат Инфантино ва Путинга келтирилганди. Макрон ва Грабар-Китарович эса футболчиларни жала остида тақдирлашганди.

Мавзуга оид