Жаҳон | 09:24 / 31.07.2018
2152
1 дақиқада ўқилади

Колумбияда бильярд клуби ўққа тутилиши туфайли 8 киши ҳалок бўлди

Фото: El Tiempo

Колумбиянинг Эль-Тарра муниципалитетидаги бильярд клубига уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида камида саккиз киши ҳалок бўлди, яна уч нафар инсон жароҳат олди. Бу ҳақда El Tiempo миллий полицияга таяниб хабар бермоқда.

Нашрдан аниқлик киритишларича, номаълум шахслар мотоциклларда бильярд клуби биносига келиб, у ерда бўлган одамларни ўққа тутган. Айни пайтда ҳужум қилган шахслар буни нега содир этганликлари номаълум. Ҳарбийлар ва полициячилар жиноятчиларни қидирмоқда.

2017 йилда Колумбиядаги тунги клубда граната портлаши оқибатида 30 киши жароҳатлангани хабар қилинганди. Ўшанда улардан 11 нафари оғир аҳволда эканлиги қайд этилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид