Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада теракт содир этишни режалаштирган ўзбекистонлик 15 йилга қамалди
Москва минтақасида 2017 йилнинг 1 сентябрь куни теракт режалаштирган ИШИД аъзоси Муродбек Қодировга ҳукм чиқарилди. Унга 15 йил қаттиқ режимдаги колония муддати берилди. Бу ҳақда Россия Федерал хавфсизлик хизматининг Москва ва Москва области бўйича бошқармасидан хабар қилишди.
Москва округининг ҳарбий суди Қодировни 21 май куни терактга суиқасд қилиш, террорчилик ташкилоти фаолиятини ташкил этиш ва портловчи моддаларни ноқонуний қўлга киритганликда айбдор деб топди. Бундан олдин Қодировга ҳукм тўғрисида маълумот берилмаган, дея ёзади «Коммерсант».
Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Муродбек Қодиров 1 сентябрь куни одамларга болта билан ҳужум қилишни режалаштирган, кейин эса бомбани портлатмоқчи бўлган. У ИШИДга содиқлик келтириб, Сурияда жанг қилган шахслар йўл-йўриқлар олиб турган. Қодиров ўзини айбдор деб топди.
Мавзуга оид
15:18 / 15.06.2026
Кучли ёғингарчилик туфайли Россия ҳудудларини сув босди – фотолар
16:46 / 24.05.2026
Покистонда теракт оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
13:08 / 13.05.2026
Зеленскийдан тролл-фармон, «музлаган» фронт: урушда нима гап?
18:34 / 07.05.2026