Жаҳон | 09:53 / 31.07.2018
3523
2 дақиқада ўқилади

Трамп қурилажак девор масаласида Конгресс билан музокарага тайёрлигини айтмоқда

Фото: REUTERS/Carlos Barria

АҚШ президенти Дональд Трамп чегарадаги девор ва мамлакат иммиграция сиёсати бўйича талаблари амалга ошмаса, ҳукуматни ёпиб қўйишни айтиб яна таҳдид қилди. Бироқ, давлат раҳбари бу сафар ушбу масалалар бўйича Конгресс билан баҳамжиҳат ишлашга тайёрлигини ҳам таъкидлаб ўтган. 

«Мен ҳар доим музокараларга имконият қолдирганман», дейди Трамп Италия Бош вазири Жузеппе Конте иштирокида Оқ уйда ташкил этилган матбуот анжуманида. 

Конгресс жорий йил сентябрь ойи якунига қадар ҳукумат харажатлари тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилиши лозим, акс ҳолда ҳукумат тугатилади. Президентнинг истаги эса бошқача: у АҚШ-Мексика чегарасида қурилиши назарда тутилган девор учун 25 миллиард доллар ҳар қандай харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳалардан бирига киритилишини талаб қиляпти. 

«Агар биз чегара хавфсизлигини таъминлай олмасак, мен ҳукуматни ёпиш тўғрисидаги муаммони бошламас эдим», дейди Дональд Трамп. ​

Тайёрлаган:  Алишер Рузиохунов

Мавзуга оид