Оқ ва қора: Бугун партиялар президентга етарлича дастак бўла олмаяпти
Мустақил терролог-аналитик Саид-Абдулазиз Юсупов муаллифлигида «Оқ ва қора» кўрсатувининг навбатдаги сонида партияларнинг бугунги кундаги ҳолати, уларнинг давлатчилик ва тараққиётга таъсири ҳақида сўз юритилади.
Биз бугун кучли давлат қуриш йўлида мужодала беряпмиз, ҳаракат қиляпмиз. Кучли давлат барпо қилишимиз учун ҳар биримиз ҳаракат қилишимиз кераклиги ҳақида қайта-қайта сўз юритяпмиз. Булар ҳақида эслатяпмиз, илтимос қиляпмиз. Аммо бутун бошли бир халқ ҳаракатини, бутун бошли миллат ҳаракатини кўролмаяпмиз. Албатта, бунинг ўзига хос сабаблари бор.
Бир мисол келтираман: фалсафанинг тагида асл ҳақиқат ётгани каби ҳуқуқнинг тагида исбот ётади. Сиёсатнинг тагида эса ишонч ётади. Бу жуда муҳим нарса. Ва энг пародаксал нуқта шуки, агар халқда ишонч бўлса, у на исбот талаб қилади ва на бошқа ҳақиқат излайди. Ишонч барча нарсанинг ўрнини эгаллаб кетади.
Айтмоқчи бўлган нарсамиз шундан иборатки, халқнинг ишончини шакллантирадиган энг кучли механизмлардан бири бу – партиялардир. Бугун партиялар президентга етарлича дастак бўла олмаяпти. Партия сифатида уларнинг фаолияти мутлақо кўринмаяпти. Майда-майда ишлар, биз нимадир қиляпмиз, деган таскинлар ўз-ўзини алдашдан бошқа нарса эмас. Президент катта бир давлатни бошқаришда мана шуларга суяниши керак ва бу суянч мустаҳкам бўлмоғи даркор.
XXI асрнинг, ҳуқуқий демократик давлатнинг талаби шундан иборатки, муаммоларни бартараф этиш билан бирга, унинг сабаблари билан ҳам курашишимиз керак. Масалан, Ўзбекистонга инвестиция керак. Хориждаги элчихоналаримиз турли йиғилиш ва маросимларда мамлакат ҳақида умумий гаплар айтишади. Бир вилоят миқёсида олиб қарайлик: 10 минг доллардан 150 миллион долларгача бўлган нечта инвестиция лойиҳаси бор? Шуларнинг барини, битта вилоят доирасида ягона катологга бирлаштирса бўлади-ку?
Бундай ишларда ҳам партияларнинг ўрни, роли бўлиши керак. Инвестор келдими қўлига аниқ бизнес план тутқазиш лозим. Пул тикаётган сармоядор пулини қаерга қўяётгани ва қанча муддатдан кейин фойда олиши мумкинлиги ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлмаса, ўзимиз ишониб айтаётган буюк келажак ҳақидаги сўзлар улар учун чўпчакка айланади.
Мана шу ташаббусларни, мана шу жасоратларни партияларимиз, ҳокимларимиз кўрсатиши керак. Бизга янгича ғоя керак, янгича ишлаш услуби керак. Хўш, нимага? Чунки бутун бошли мамлакат президенти фақатгина миллатига, халқига, Худонинг иродасига суянибгина мамлакатни тараққиётнинг янги босқичига олиб чиқяпти. Янгича фикрлаш, янгича ишлаш, янгича тафаккур тарзи талаб этилмоқда. Бу жуда муҳим. Партиялар жонлансин, партиялар кучли бўлсин. Агар уларда шу хусусиятлар бўлса, президент кучли бўлади. Президент кучли бўлса давлат кучли бўлади. Агар давлат кучли бўлса, сизу бизнинг, фарзандларимизнинг келажаги кафолат остида бўлади.

Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Дўстлар, биз бу кунга етдик, уддаладик!” – осон кечмаган мундиал йўли ҳақида катта суҳбат
Спорт | 22:02 / 08.06.2025
-
Германияда барча полициячиларни электрошокерлар билан қуроллантириш таклиф қилинди
Жаҳон | 21:49 / 08.06.2025
-
АҚШ Украинага ваъда қилинган 20 мингта ракетани Яқин Шарққа юборди — Зеленский
Жаҳон | 21:39 / 08.06.2025
-
United Airlines авиакомпанияси ўз самолётларидан Starlink’ни ўчириб қўйишни бошлади
Жаҳон | 21:04 / 08.06.2025
Мавзуга оид

08:05 / 17.08.2024
Сиёсий партиялар имзо йиғиб бўлди

07:23 / 06.07.2024
Сиёсий партияларни давлат томонидан молиялаштириш кўпайтирилади

17:33 / 11.03.2023
Партиялар қандай демократлашади?

13:44 / 16.06.2021