Жамият | 14:56 / 02.08.2018
26359
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Янги “OASIS” аквапарки билан ёзнинг сўнгги ойини мароқли ўтказишга шошилинг!

Яқинда Чилонзор тумани ҳудудида Ўзбекистондаги энг катта чўмилиш бассейни ҳамда сунъий тўлқинли 235 метр узунликдаги ариққа эга бўлган аквапарк очилди.

Фото: OASIS

Ушбу янги очилган “OASIS” аквапарки Чилонзор тумани 6-мавзесидаги, маҳаллий аҳоли орасида “Тошкент вилояти шифохонаси” деб юритиладиган маъмурий бино ҳамда  Green City турар-жой комплекси ўртасида, яъни метронинг “Новза” ва “Мирзо Улуғбек” бекатлари оралиғида жойлашган.

Фото: OASIS

Аквапарк ҳудудида 2 минг квадрат метрни ташкил қиладиган тўлқинли йирик бассейн ҳамда узунлиги 235 метрни ташкил қиладиган ҳаракатланувчи тўлқинли ариқ ҳам ўрин олган.

Фото: OASIS

“OASIS” бир вақтнинг ўзида 2 минг кишини қабул қилиш имкониятига эга. Шунингдек, аквапарк ҳудудида ювиниш хонаси, замонавий кийиниш хонаси, болалар учун мўлжалланган ва оилавий бассейн, фудкорт, катта сув сиғимига эга ажойиб душ ҳам мавжуд. Бир сўз билан айтганда, аквапаркка ташриф буюрувчилар ўзига хос яхши кайфият ва бир олам қувонч билан ортга қайтадилар.

Аквапаркка кириш пуллик бўлиб, катталар учун чипта нархи 45 000 сўм, 3 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга 25 000 сўм, фақатгина 3 ёшгача бўлган болалар бепул кириш имтиёзига эга.

Фото: OASIS

Шошилинг суперакция!

Суперакция давомида, яъни 1 августдан 31 августгача аквапаркка ташриф буюрган 15 ёшдан 22 ёшгача бўлган ўсмирларга 20% чегирма тақдим қилинади (паспорт ёки унинг нусхаси кўрсатилиши зарур).

Бундан ташқари, 1 августдан бошлаб мавсум охиригача “OASIS” аквапаркига кун бўйи кириш катталар учун 55 000 сўм, болалар учун 35 000 сўм қилиб белгиланди. Шошилинг, ёзни “OASIS” да мароқли ўтказинг!

Аквапарк иш вақти: соат 10:00 дан 21:00 гача (чипталар 19:00 гача сотилади).

Манзил: Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси 4-а уй

Мўлжал: “Ғафур Ғулом” истироҳат боғи  қаршисида

Facebook: www.facebook.com/oasis.akvapark

Телефон: (+99897) 455-51-11

 

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид