Жамият | 11:30 / 02.08.2018
9274
1 дақиқада ўқилади

Мактаблар ҳудудини тасарруф этиш ваколатини Халқ таълими вазирлигига ўтказиш таклиф этилди 

Фото: fondkarimov

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида мактаблар ҳудудини тасарруф этиш ваколатини маҳаллий ҳокимликлардан Халқ таълими вазирлигига ўтказиш ҳақида петиция пайдо бўлди.

Қайд этилишича, мактаблар ҳудудини тасарруф этишни маҳаллий ҳокимиятдан Халқ таълими вазирлигига ўтказиш лозим. Шунда ҳозирга кунда ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга ва эътирозга сабаб бўлаётган муаммолар ўз ечимини топарди. Яъни, мактаб ҳудудида ҳеч қандай уй ёки бошқа таълим соҳасига оид бўлмаган объектлар қурилмайди. Ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши, хавфсизлиги ва саломатлиги таъминланади.

“Мактаблар ҳудудини тасарруф этиш ваколатини маҳаллий ҳокимиятдан Халқ таълими вазирлигига ўтказиш мактаблар фаолиятига маҳаллий ҳокимиятнинг асоссиз аралашувларига чек қўяди”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Мавзуга оид