Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кечиктирилганда солиқ қарзи пластик карточкадан қанча миқдорда ечиб олинади?
Солиқларни ўз вақтида тўлашни пайсалга солиб юрувчи фуқароларимиз ҳали ҳам учраб турибди, деб ёзади Zarnews.
Ўзбекистон Республикаси президентининг шу йил 26 июндаги “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан жорий этилган янгилик мана шундай ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Эндиликда солиқ органларига юзага келган солиқ қарздорлигини солиқ тўловчи-жисмоний шахсларнинг пластик карталарига хизмат кўрсатувчи банк ҳисобварақларидан ойига энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдоридан кўп бўлмаган суммада сўзсиз кесиб олиш ҳуқуқи берилди. Бу ўз навбатида қарздорликни ундиришга, унга қўшимча ҳисобланадиган пеня суммаларининг ортиб кетмаслигига хизмат қилади.
Жорий этилаётган янгилик солиқ хизмати органи ходими иш самарадорлигини ошириш, маблағларни ўз вақтида давлат бюджетига туширишга имкон беради.
Мавзуга оид
08:16 / 11.07.2021
G20 мамлакатлари молия вазирлари глобал солиқ тўғрисидаги келишувни имзолади
07:41 / 22.04.2021
«Обнал иши» бўйича навбатдаги суд мажлиси баҳслар билан якунланди
11:32 / 22.06.2020
Солиқ мониторингини ўтказиш тартиби эълон қилинди
12:21 / 14.12.2019