Жаҳон | 11:27 / 04.08.2018
4827
1 дақиқада ўқилади

АҚШда демократларни сайловлар олдидан Хитой смартфонларидан воз кечишга чақиришди

Фото: CNN

Америка Қўшма Штатлари Демократик партияси Миллий қўмитаси демократларга Конгрессга сайловлардан олдин Хитой ишлаб чиқарувчиларининг смартфонларидан воз кечишни маслаҳат берди. Бу ҳақда CNN хабар қилмоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, партия вакилларига хавфсизлик нуқтаи назаридан ZTE ҳамда Huawei смартфонларини ишлатмаслик тавсия этилмоқда.

Таъкидланишича, демократларни ушбу фирмаларнинг ҳар қандай гаджетларидан воз кечишга чақиришган.

Шу билан бирга, қўмита Хитой ишлаб чиқарувчиларининг смартфонларидан шахсий мақсадларда ҳам фойдаланмасликни маслаҳат берди.

Мавзуга оид