Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИО реабилитация марказларидан кимлар интернат уйларига ўтказилади?
Вазирлар Маҳкамасининг 23.08.2011 йилдаги 240-сон қарорига ички ишлар органларининг реабилитация марказларида сақланаётган муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларига жойлаштириш тартибини белгиловчи қўшимчалар киритилди, деб ёзади Norma.
Бироқ уларнинг барчаси эмас, фақат иккита асосий мезонга жавоб берадиган: тегишли интернат уйига қабул қилиниши лозим бўлган фуқаролар тоифасига кирадиган, шунингдек у ерга йўлланишига қарши умумий ва махсус тиббий кўрсатмалар берилмаган шахслар ўтказилади.

Реабилитация марказларидан юбориладиганлар жадвалда қайд этилган кўрсаткичлар бўйича тиббий текширувдан ўтказилиб, унинг якунлари асосида ёзма хулоса расмийлаштирилади.
Васийликка олинган шахсни интернат уйига жойлаштириш учун реабилитация маркази тегишли ҳужжатлар пакетини жамлаб, тақдим этади.

ИИОнинг реабилитация марказида интернат уйига жойлаштирилаётган ҳар бир шахс учун 2 нусхада шахсий йиғмажилд юритилади, унга юқорида санаб ўтилган ҳужжатлар тикиб қўйилади. Шахсий йиғмажилднинг бир нусхаси тегишли интернат уйининг директорига берилади.
Ҳужжат 1.08.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
19:42 / 02.12.2025
Жамоат жойларида фуқароларни электрон идентификация қилиш тартиби белгиланди
10:35 / 18.10.2025
Тошкентнинг бешта туманида ИИО ФМБга янги раҳбарлар тайинланди
18:22 / 01.08.2025
Патрул-пост хизматининг шартнома асосида хизмат кўрсатиш тартиби белгиланди
16:42 / 06.06.2025