Иқтисодиёт | 17:28 / 04.08.2018
10015
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон анор ва қовуни яна Францияга экспорт қилинади

Ўзбекистон қовун ва анорларини Францияга етказиб беришга чекловлар бекор қилинди. Бу ҳақда Республика Ташқи савдо вазирлиги хабар қилди.

Ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев бошчилигидаги делегация Парижда Франция қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда шундай келишувга эришди.

Фото: Ташқи савдо вазирлиги Матбуот хизмати

Франция қишлоқ хўжалигида ўтказилган музокараларда ўзбек қовун ва анорларига қўйилган фитосанитар  чекловлар олиб ташланди ва шунингдек, Ўзбекистондан беҳи, хурмо, олхўри, смородина ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилиш учун карантин талаблари қўриб чиқилди. 

“Ўзбек маҳсулотлари Европа бозорига чиқиши учун биз Европа Иттифоқи, хусусан, Франция билан қўшма келишувларга эришишга ҳаракат қиляпмиз. Шунда биз боғдорчилик ва тўқимачилик маҳсулотларини кенг экспорт қилиш имкониятига эга бўламиз”, - деди Ж.Хўжаев. 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид