Жаҳон | 19:41 / 04.08.2018
24339
2 дақиқада ўқилади

Видео: Бир ёшли болакай болалар боғчасидан қочиб чиқиб кетди

«Вологда.рф» портали YouTube’да видеокузатув камерасидан олинган ёзувни эълон қилди, унда бир ёшли боланинг хусусий болалар боғчасидан мустақил равишда чиқиб кетиши ва кўчада 10 дақиқа айланиб юриши тасвирланган.

Сайтнинг ёзишича, бу 12 июль куни Вологдада содир бўлган, аммо видео энди пайдо бўлди. Боланинг онаси Светлана Гудкова сўзларига кўра, болакай кузатувсиз қолган, натижада у, роликда кўринганидек, битта памперсда орқа эшикдан кўчага чиққан ва қочиб кетган.

Онага кўра, кўчада болакайга аёллардан бири эътибор қаратган. «У аввалига бошқа болалар боғчасига олиб келган. Афтидан, унинг тарбиячилари қўшни муассасага қўнғироқ қилишган. Бунга қадар у ерда болани ҳеч ким қидирмаган ҳам», - дея хабар берди Гудкова. Болани топиб олган аёл полицияга ҳам мурожаат қилди, шунинг учун оила бу ҳодисадан хабар топди.

Ҳодисадан кейин Гудковлар бошқарув компанияси орқали видеокузатув камераларидан ёзувларни олишди. Материаллар прокуратура ва Тергов комиссиясига юборилди, текширув ўтказилмоқда. Бундан ташқари, оила бир нечта назорат органларига мурожаат қилди.

Болалар боғчасидан маълум қилишларича, тарбиячилар ишини назорат қилиш чоралари кучайтирилган. Хабар қилинишича, ҳодисага алоқадор педагог ишдан бўшатилди.

Мавзуга оид