Спорт | 23:15 / 05.08.2018
10965
1 дақиқада ўқилади

ПФЛ қарзини узмаган яна бир клубни жазолади

Про-лига 19-туридан ўрин олган «Ёзёвон» – «Хотира-79» ўйини ўтказилмади, деб хабар беради ПФЛ сайти.

Жамоалар ўйинга етиб келган ва мухлислар стадионга тўпланган бўлса-да, ПФЛ ўйинни бекор қилиб, «Ёзёвон» клубига техник мағлубият ёзди. Бунинг сабаби сифатида, ёзёвонликларнинг қарзларидан қутулмагани кўрсатилди.

Худди шундай аҳволда бўлган «Хоразм» ва «Хотира-79» клублари қарзлардан қутулиши ҳақида кафолат хати берганидан сўнг, жазосиз қолдирилди.

Кеча худди шундай жазога «Норин» клуби учраган ва Самарқанднинг «Динамо» жамоаси майдонга тушмасдан туриб, 3 очкога эга бўлган эди. ПФЛнинг бундай мантиқсиз қарорига нисбатан Tribuna.uz ўз муносабатини билдирган эди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид