18:00 / 06.08.2018
41700

Тест синовларининг бешинчи куни натижалари маълум қилинмоқда

Республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг бешинчи куни – 5 август натижалари маълум бўлди.

Тест синовлари шахсни идентификациялаш воситалари, видеофиксация ҳамда доимий видеокузатув қурилмалари билан жиҳозланган 57 та бинода 18 та олий таълим муассасаларининг 97 та таълим йўналиши бўйича ўтказилди.

Тест синовларида 57 676 нафар абитуриент иштирок этди, синовларга 1 738 нафар абитуриент келмади.

Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 115 нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилди.

Тест синовларига гуруҳ назоратчилари сифатида 2 404 нафар ўқитувчилар жалб этилди.

Давлат гранти бўйича энг юқори ўтиш бали: 184,8 балл, Тошкент давлат шарқшунослик институтининг «Жаҳон сиёсати (минтақалар бўйича)» таълим йўналиши;

Тўлов-контракт бўйича энг юқори ўтиш бали: 164,1 балл, Тошкент давлат шарқшунослик институтининг «Тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича)» таълим йўналиши.

Ўртача ўтиш бали:
давлат гранти – 111,9 балл;
тўлов-контракт – 90,0 балл.

Тест синовлари натижалари Давлат тест марказининг dtm.uz сайтида 2018 йил 6 август куни соат 18.15да эълон қилинади.

Мавзу
Тест-2018
1 августдан 15 августга қадар Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда. Бу йилги имтиҳонлар аввалги йиллардагидан кескин фарқ қилувчи форматда ташкил этилган, хусусан, тест саволлари 36та эмас, 30тадан, абитуриентлар эса натижаларни имтиҳоннинг кейинги куниёқ билишлари мумкин
Барчаси
Top