Тошкентда чиқиндиларни электр ва иссиқлик энергиясига айлантирувчи завод қурилиши мумкин
4 август куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Италиянинг Waste to energy компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу ширкат кунига 1200 тонна қаттиқ маиший чиқиндиларни электр ва иссиқлик энергиясига айлантирувчи завод қуришни таклиф этмоқда. Ишлаб чиқаришда ишлатиладиган илғор технологиялар заводнинг аҳоли пунктлари ва мактаблар яқинида хавфсиз ишлашига имкон беради. Келажакда келиб тушаётган хом ашёлардан эко-маҳсулотлар (пластик пакетлар, бир марта ишлатиладиган идишлар, мебель) ишлаб чиқариш кўзда тутилмоқда.
Учрашув якунлари бўйича истиқболли ҳамкорлик тўғрисида келишувга эришилди.
Бундай комплексларнинг қурилиши келгуси авлод учун тоза ва хавфсиз яшаш шароитларини яратади.
Мавзуга оид
14:04 / 22.09.2024
Тошкентда катта тезликда ҳаракатланган ҳайдовчи 19 ёшли қизнинг ҳаётига зомин бўлди
07:30 / 21.09.2024
Тошкентда машинасини сотишни айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди
14:28 / 20.09.2024
Сергелида BYD уриб юборган ўқувчи қиз вафот этди
12:20 / 20.09.2024