Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уралдаги ҳовуз тубидан Сталиннинг ҳайкали топилди
Фото: Жизнь района
Уралдаги Куса шаҳридаги ҳовуз тубидан Сталиннинг ўтган асрнинг 60-йиллари бошида ташлаб юборилган ҳайкали бўлаги топилди. Уни тўғон таъмирланиши сабабли ҳовуздаги сув озайтирилган пайтда фотограф Андрей Парфёнов пайқаб қолди.
Маҳаллий «Жизнь района» нашри вакилларининг айтишларича, аввалига уни музейга жўнатишга қарор қилишган, аммо кейинроқ ҳайкал йўқолиб қолган. Маълум бўлишича, уни «Суть времени» ҳаракати фаоллари олиб кетишган.
Ярим аср аввал Куса шаҳридаги ҳовуз яқинида хиёбон жойлашган бўлиб, у ерга Сталиннинг ҳайкали ўрнатилган бўлган. 1961 йилда ҳайкални ҳовузга улоқтиришган.
Ўлкашунос Юрий Латишевнинг айтишича, ҳайкал тарихий аҳамиятга эга эмас.
Мавзуга оид
12:40 / 27.08.2025
Уралда мушкул аҳволда қолган она ва болалари Ўзбекистонга олиб келинди
12:51 / 25.08.2025
Уралда мушкул аҳволга қолган олти нафар фуқаро қайтарилди
07:34 / 05.08.2025
Уралдаги озарбойжон диаспораси раҳбари Москвада қўлга олинди
07:47 / 30.07.2025