Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уралдаги озарбойжон диаспораси раҳбари Москвада қўлга олинди
Шахин Шихлинский сўроқ қилиш учун Екатеринбургдаги Тергов қўмитасига олиб кетилди, деб хабар бермоқда Россия интернет ресурслари. Россия хавфсизлик кучлари Шихлинскийни этник гуруҳ раҳбари деб ҳисоблаши мумкин.
«Озарбойжон-Урал» ташкилоти раиси Шахин Шихлинский Москвада қўлга олиниб, сўроқ қилиш учун Екатеринбургдаги Тергов қўмитасига олиб кетилди, деб хабар берди 66.ru манбага таяниб. Маълумотни Уралдаги озарбойжон диаспораси раҳбарига яқин манба тасдиқлади, деб ёзади E1.ru. Унга кўра, Шихлинский ҳозирда илгари қўлга олишлар амалга оширилган жиноят ишларидан бири бўйича тергов ҳаракатларида иштирок этмоқда.
Ўз навбатида, 66.ru манбасининг даъво қилишича, Шахин Шихлинскийга қарши иккита жиноий иш қўзғатилган – қотиллик ва ҳокимият вакилига нисбатан зўравонлик қўллаш моддалари бўйича. Диаспора раҳбарининг аниқ мақоми ҳозирча номаълум. Июл ойи охирида Россия Ички ишлар вазирлиги Шахин Шихлинскийга нисбатан қидирув эълон қилгани маълум бўлди. Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳозирча Шихлинскийнинг қўлга олингани ҳақидаги маълумотга расман изоҳ бермаган.
Сўнгги икки ой ичида Шахин Шихлинский икки марта ушланган. 27 июн куни у озарбойжон диаспорасининг бошқа вакиллари билан бирга қўлга олинган, бироқ кейинчалик қўйиб юборилган. Июл ойи бошида Шихлинский ўғли Мутвала билан бирга Екатеринбургда ушланган эди. Сўроқдан кейин Шахин Шихлинский қўйиб юборилган, ўғли эса тез орада ҳокимият вакилига зўравонлик қўллаганликда айбланиб, ҳибсга олинди. «Коммерсант-Урал» хабарига кўра, Мутвалани қўлга олиш чоғида Шихлинский ўз машинаси билан ҳуқуқ-тартибот идораси ходимини уриб юборган.
Нашрнинг ёзишича, Россия хавфсизлик кучлари Шахин Шихлинскийни этник гуруҳ раҳбари деб ҳисоблаши мумкин. Ҳуқуқ-тартибот идораларидаги «Коммерсант» манбасининг таъкидлашича, гуруҳ аъзолари турли хил ноқонуний фаолият билан шуғулланган – фоҳишаликни ташкиллаштириш ва порнография тарқатишдан тортиб, гиёҳванд моддалар савдосигача.
Мавзуга оид
19:01 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон бош вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
22:08 / 18.05.2026
Шавкат Мирзиёев Бокуда Илҳом Алиев билан учрашди
20:25 / 17.05.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжонга жўнаб кетди
12:06 / 17.05.2026