19:05 / 07.08.2018
10988

«Буюк келажак» мутахассиси вазир ўринбосари этиб тайинланди

Фото: dvfu.ru

Материалшунослик ва инновацияларни бошқариш соҳасида мутахассис саналган «Буюк келажак» ХННТ аъзоси Йўлбарсхон Мансуров Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирига янги ўринбосар этиб тайинланди. Бу ҳақда «Буюк келажак» ХННТ расмий вакили Kun.uz'га маълум қилди.

Россия Фанлар академиясида фаолият олиб борган Мансуров ўтган давр мобайнида Scopus и Web of Science каби машҳур таҳририятлар билан ижодий ҳамкорлик қилиб келган. У олийгоҳларда инновацион технологиялар фаолиятини ташкил этиш бўйича монография муаллифи, шунингдек технологиялар трансфери ва тижоратлаштириш бўйича эксперт ҳисобланади. 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари лавозимида ишлаган Отабек Назиров Халқ таълими вазирига ўринбосар этиб тайинланганди. Бундан ташқари, вазир ўринбосари лавозимида ишлаган Шерзод Шерматов ҳам Халқ таълими вазирлигига ўтказилган бўлиб, у вазирлик раҳбари сифатида фаолиятини давом эттирмоқда. 

Вазирнинг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Бахтиёр Умаров айни пайтда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси сифатида фаолиятини давом эттирмоқда. ​

Top