Ўзбекистон | 18:45 / 08.08.2018
20383
4 дақиқада ўқилади

Давлат божхона хизмати органларининг байроғи ва фарқлаш белгиси намуналари тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг байроғи ва фарқлаш белгиси намуналарини, шунингдек, уларни тайёрлаш, ишлатиш, сақлаш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Фото: Давлат божхона қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг байроғи тараққиёт ва барқарорликни ифода этувчи тўқ кўк рангли тўғри бурчакли мато кўринишига эга.

Байроқнинг узунлиги - 250 см, эни - 125 см.

Байроқ марказида Давлат божхона органларининг фарқлаш белгиси тасвирланган.

Масофаси:

байроқнинг тепа ва пастки чеккасидан фарқлаш белгисигача - 9 см;
байроқнинг чап ва ўнг чеккасидан фарқлаш белгисигача - 73,2 см;

Ўлчами:

фарқлаш белгисининг баландлиги ва эни-100,48 см;
фарқлаш белгиси оқ ҳалқанинг эни- 1,2 см ;
фарқлаш белгиси яшил рангли доирасимон чизиғининг эни- 7,5 см ; фарқлаш белгисининг «OZBEKISTON RESPUBLIKASI» ва «DAVLAT BOJXONA XIZMATI» ёзувларининг ҳажми-3,4 см ; глобус диаметри-60 см;
фарқлаш белгиси картасининг баландлиги-33,1 см, эни-50,7 см; фарқлаш белгисининг Меркурий таёғи қанотлари эни-43,7 см ва таёқнинг узунлиги - 48,7 см;
фарқлаш белгисининг саккиз қиррали иккита юлдузи диаметри-5,4 см;

Байроқ бошқа ўлчамларда бўлиши мумкин, аммо ҳамма ҳолларда байроқнинг эни унинг узунлигига нисбати 1:2ни ташкил этиши шарт.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг фарқлаш мустаҳкамлик ва доимийликни ифода этувчи кумуш рангли саккиз қиррали шаклга эга бўлиб, унинг ички қисмида саккиз қирраликдан оқ рангли ҳалқа билан ажратилган яшил рангдаги доирасимон чизиқ билан ўралган кумуш рангли глобус тасвирланган.

Доирасимон чизиқнинг юқори қисмида оқ рангли бош ҳарфлар билан лотин алифбосида «0‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI», пастки қисмида «DAVLAT BOJXONA XIZMATI» сўзлари ёзилган. Ёзувлар саккиз қиррали олтинсимон рангли иккита юлдуз билан ажратилган.

Глобуснинг марказида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини биргаликда ҳимоя қилишни ва иқтисодий хавфсизлигини таъминлашни, шунингдек, жаҳоннинг барча мамлакатлари билан савдо муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш маъносини англатувчи бронза рангидаги Ўзбекистон Республикаси харитаси тасвирланган, унинг марказида ўткир тиги билан пастга қараган вертикал ҳолатдаги тилла рангли икки томонидан илонлар билан ўралган қанотли тайёқ (Меркурий таёғи) тасвирланган.

Фото: Давлат божхона қўмитаси

Божхона органларининг байроғи ва фарқлаш белгиси божхона органларининг расмий рамзлари ҳисобланади.

Божхона органларининг байроғи доимий равишда:

а) Давлат божхона қўмитаси;
Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари ва “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси;
Давлат божхона қўмитасининг Олий ҳарбий божхона институти;
Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази;
чегара божхона постларининг маъмурий биноларида;

б) Давлат божхона қўмитаси;
Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари ва “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси;
Давлат божхона қўмитасининг Олий ҳарбий божхона институти;
Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази мажлислар залларида;

в) Давлат божхона қўмитаси Раиси;
Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари ва “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси бошлиқлари;
Давлат божхона қўмитасининг Олий ҳарбий божхона институти бошлиғи;
Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази директори;
божхона постлари бошлиқларининг хизмат хоналарида;

г) Давлат божхона қўмитаси музейи ва божхона органларининг маънавият ва маърифат хоналарида;

д) божхона органларининг ихтиёридаги дарё кемаларида кўтарилади.

Мавзуга оид