Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳарбий ҳаракатлар оқибатида Сурияга етказилган зарар ҳисоблаб чиқилди
Фото: РИА Новости / Михаил Воскресенский
Етти йил давомида олиб борилган ҳарбий ҳаракатлар оқибатида Сурия иқтисодиёти қарийб 400 миллиард доллар зарар кўрди, деб хулоса қилди БМТнинг Ғарбий Осиё бўйича комиссияси.
"Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, иқтисодиёт сектори 388 миллиард доллардан ортиқроқ зарар кўрган", — дейилади комиссия ҳисоботида.
Қайд этилишича, бу маълумотлар инсонлар йўқотишлари ва мамлакатдан малакали ишчи кучининг чиқиб кетиши каби омилларни ўз ичига олмайди.
Сурияда ҳарбий низо 2011 йил мартдан бери давом этмоқда. Мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш масаласи Остона ва Женевадаги музокараларда муҳокама қилинмоқда.
Мавзуга оид
18:35 / 08.02.2026
Башар Асад ҳокимият тепасидаги сўнгги кунларини ўйин ўйнаб ўтказган - ОАВ
10:04 / 31.01.2026
Сурия ҳокимияти ва курдлар кенг қамровли келишув тузди
19:30 / 21.01.2026
Сурияда курдлар мухторияти тугатилди
15:22 / 19.01.2026