Британия ТИВ раҳбари кимёвий қуролдан фойдаланганлик учун тўлов тўлаш муқаррарлигини эслатди
Британия ташқи сиёсат идорасининг раҳбари Жереми Хант Скрипаллар иши туфайли АҚШ томонидан Россияга қарши янги санкциялар ҳақидаги маълумотлар фонида кимёвий қуролдан фойдаланганлик учун тўлов тўлаш муқаррар нарса эканини маълум қилди. Бу ҳақда вазир твиттердаги ўз саҳифасида ёзган.
Хант Америка томонига Солсберида ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланиши билан боғлиқ вазиятда Буюк Британия позициясини қўллаб-қувватлаганлик учун миннатдорчилик билдирди. Вазирнинг таъкидлашича, кимёвий ва биологик қурол «XXI асрнинг янги ва даҳшатли нормаси» бўлмаслиги керак.
«...Россия каби давлатлар улардан фойдаланиш ёки рағбатлантириш учун тўлов тўлаш муқаррар эканлигини яхши билиб олиши керак», - деб ёзади Хант.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия АҚШга «Скрипаллар иши» бўйича таклиф билан чиққани маълум бўлганди.
Мавзуга оид
19:02 / 10.11.2024
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
00:46 / 10.11.2024
Британияда одамларнинг ДНК маълумотларини сақлаб келган компания изсиз йўқолди
18:17 / 08.11.2024
АҚШ ортидан Британия ҳам Ўзбекистоннинг Uzstanex компаниясига қарши санкция киритди
22:11 / 07.11.2024