Британияда одамларнинг ДНК маълумотларини сақлаб келган компания изсиз йўқолди
Лондонда офиси бўлган Atlas Biomed компанияси инсонларнинг генетик тузилиши, шунингдек, уларнинг ирсида қандай касалликлар борлигини аниқлаш бўйича хизматлар кўрсатиб келган.

Фото: Alpha Biolabs
Буюк Британияда ДНК-тестлари бўйича хизмат кўрсатувчи Atlas Biomed компанияси мижозларини ўзида мавжуд махфий маълумотлар тақдири нима бўлгани ҳақида огоҳлантирмай, фаолиятини тўхтатди, деб хабар беради BBC.
Лондонда офиси бўлган Atlas Biomed компанияси инсонларнинг генетик тузилиши, шунингдек, уларнинг ирсида қандай касалликлар борлигини аниқлаш бўйича хизматлар кўрсатиб келган. Аммо фойдаланувчилар энди онлайн режимда ўзларининг шахсий маълумотларини кўра олмайди — компания ҳолатга ҳеч қандай изоҳ бермай, изсиз йўқолди.
Компания мижозлари вазиятдан «қаттиқ хавотирда» ва ўзларининг шахсий маълумотлари тақдири нима кечгани ҳақидаги саволларга жавоб олишни истамоқда. Ахборот комиссари бошқармасига (ICO) Atlas Biomed’га нисбатан билдирилган шикоятларни қабул қилганини тасдиқлади. «Одамлар ташкилот уларнинг шахсий маълумотларидан хавфсиз ва масъулият билан фойдаланишларини кутишга ҳақли», — дейилади баёнотда.
Эссекс графлигида яшовчи Лиза Топпинг исмли аёлнинг айтишича, у бир неча йил олдин генетик хулоса олиш учун 100 фунт стерлинг тўлаб, Atlas Biomed’га ўз сўлаклари намунасини юборган. Унинг ўзига тегишли профилга ДНК натижаларидан ташқари, қандай касалликлар билан оғригани ва ҳатто олган жароҳатлари бўйича ҳам маълумотлар киритилган. Аёл сайт изсиз йўқолишидан олдин вақти-вақти билан онлайн анкетасини кузатиб турган.
«Бегона инсонлар ушбу маълумотлардан қандай фойдаланишлари мумкинлигини билмайман, аммо бу ўта шахсий маълумотлар… Улар ғойиб бўлганини билганимдан кейин ўзимни ноқулай ҳис қилишни бошладим», — дейди Лиза.
Компания билан боғланиш учун кўрсатилган телефон рақам ўчиқ. BBC унинг Лондондаги офисига бориб кўрган, аммо Atlas Biomed’нинг ҳеч қанақа изини топа олмаган. 11 мингдан зиёд обуначига эга Instagram саҳифаси эса 2022 йил мартдан бери янгиланмаган.
Тавсия этамиз
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Путинга Украинада ўт очишни тўхтатишга 3 кун муҳлат берди
Жаҳон | 00:47
-
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси КХДРни йирик ҳисобда енгиб, Осиё Кубоги финалига чиқди
Спорт | 00:31
-
Колумбияда сариқ безгак туфайли фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди
Жаҳон | 00:05
-
Номаълум эркак Флоридадаги университетда отишма уюштирди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 23:41 / 17.04.2025
Мавзуга оид

01:01 / 17.04.2025
Лондон ва Париж мигрантлар алмашинуви бўйича келишувни муҳокама қилмоқда

08:59 / 15.04.2025
Британия разведкаси Россиянинг 2025 йилдаги йўқотишларини тахмин қилди

17:40 / 14.04.2025
Британиянинг гуманитар ёрдамни қисқартириши бутун дунё бўйлаб 55,5 млн кишига таъсир қилади

18:55 / 13.04.2025