Жамият | 11:00 / 09.08.2018
29858
2 дақиқада ўқилади

Lada текин автомобили ҳақидаги эски фейк Ўзбекистонда оммалашиб кетди

Фото: Lada

Facebook'да Lada автомобили ўйналиши ҳақида 2016 йилда эълон қилинган пост яна оммалашди, деб ёзади Spot

Бир кундан камроқ вақт давомида унга 10 мингдан зиёд янги изоҳ қолдирилди, худди шунча миқдорда у билан бўлишишган.

Матнда Lada Vesta автомобилининг янги модели ўйналаётгани айтилади. Хусусан, саҳифа маъмурияти Ўзбекистон мустақилликка эришганининг 27 йиллиги муносабати билан салондан янги моделни совға қилмоқчи экани ҳақида билдирилади.

Танловда иштирок этиш учун сиз пастга лайк босишингиз, саҳифага обуна бўлишингиз, ўз саҳифангизда пост билан бўлишишингиз ва изоҳда «қора» ёки «кумуш», деб ёзишингиз керак.

Ушбу пост эски фейк саналади - бу биринчи марта у 2016 йилда пайдо бўлган, ўшанда мустақилликнинг 25 йиллигига автомобиль ваъда қилинган. Ўша пайт у унчалик оммалашмади ва 200дан лайк йиғди.

Бу йил матн янгиланди ва энди автомобилни мустақилликнинг 27 йиллигига ваъда қилишди. Постда эски сана (2016 йил) кўрсатилганлиги ва саҳифада ҳеч қандай фаоллик йўқлигига қарамасдан, фойдаланувчилар ҳали ҳам танловда иштирок этишмоқда.

Шу билан бирга, танлов ўтказилаётган саҳифа расмий эмас. У 2016 йилда ташкил этилган ва шундан бери ҳеч қандай янгиликлар эълон қилинмаган.

Ўзбекистондаги Lada расмий саҳифасида ушбу акцияга ҳеч қандай алоқа йўқлигини тасдиқлашди, пост ва автомобиль ўйналаётган саҳифа шунчаки оддий фейкдир.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид