Жаҳон | 09:40 / 09.08.2018
5058
1 дақиқада ўқилади

Трамп хорижий шахсларга сайловларга аралашганлик учун санкциялар қўллаши мумкин

Фото: Grigory Dukor/Reuters

Оқ уй АҚШ президенти Дональд Трампга сайловларга аралашганлик учун хорижийликларга қарши санкциялар жорий этишга имкон берувчи фармонни ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда Washington Post хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, Трамп ёлғон ахборот тарқатиш бўйича ҳаракатлар, шунингдек, АҚШ сайловларига қарши кампанияда иштирок этганлик учун санкциялар жорий қилиши мумкин.

Таъкидланишича, шу тариқа Трамп маъмурияти «АҚШдаги сайловларга аралашув» бўйича иш юзасидан Россияга нисбатан ўз ниятлари «жиддийлигини» кўрсатишни истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ россиялик миллиардерга санкция қўлламоқчи экани, у Ўзбекистонда ноқонуний операциялар амалга оширгани ҳақида хабар қилинганди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид