Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларининг вазифалари белгилаб берилмоқда
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Низомга кўра, қуйидагилар давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларининг мақсади ҳисобланади:
миллий ва жаҳон театр, опера ва балетҳамдаконцерт-томоша санъатининг бой анъаналарини юксалтириш, асраб-авайлаш ва ривожлантириш, замон талаблари даражасидаги саҳна асарларини саҳналаштириш, уларда миллий анъаналаримизни улуғлаш орқали умуминсоний қадриятларни шакллантириш, халқимиз, айниқса ёш авлод онгида миллий ва жаҳон маданияти ва қадриятларига нисбатан эҳтиром ҳисларини ошириш, шунингдек, жаҳон театр ва томоша санъати соҳасида қўлга киритилган ютуқлардан унумли фойдаланиш;
ўзбек ва жаҳон театр, опера ва балет ҳамда мусиқа санъатининг энг нодир намуналарини тарғиб қилиш, концерт дастурларини ғоявий бадиий савиясини ошириш, аҳолининг дунё қарашини янгича миллий истиқлол ғояси асосида шаклланишига, маънавий талабларини қондириш учун қулай шароитлар яратиш, ватанпарварлик, байналминал, ҳуқуқ ва ахлоқий тарбияни ўстириш, уларни демократик давлат фуқаролик жамияти қуриш ишига жалб этишга кўмаклашиш, эркин ижодий ўзига хосликни намойиш қилиш имкониятларини кенгайтириш, хизмат сифатини ошириш;
Ўзбекистон театр ва томоша санъатини мамлакатимизда ва чет элларда кенг тарғиб этиш, гастроль фаолиятини шакллантириш ва мувофиқлаштириш;
республика миқёсидаги маданий тадбирларда, кўрик-танловларда, фестивалларда фаол қатнашиш ва ташкил этиш, театрлаштирилган томошалар ва спектакллар, маданий тадбирлар, ижодий кечалар, концерт дастурлари тайёрлаш.
Қуйидагилар давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларининг вазифалари ҳисобланади:
театр ва томоша санъатини кенг тарғиб этиш мақсадида мамлакатимиздаги ва чет эллардаги муассасалар билан маданий, илмий-ижодий, иқтисодий ҳамкорлик қилиш юзасидан ўзаро манфаатли шартномалар, меморандумлар тузиш;
театр ва томоша санъати олдига қўйилган вазифаларни самарали ташкил этиш учун ходимларнинг малакасини ошириш бўйича чораларни кўриш, уларни маънавий ва ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ташаббускорликни рағбатлантиришнинг самарали усулларини жорий этиш;
миллий истиқлол ғояларига ҳамоҳанг, бадиий жиҳатдан юксак, халқчил саҳна асарлари саҳналаштириш орқали ўзбек миллий театр ва томоша санъати тараққиётига ҳисса кўшиш;
халқимиз, айниқса ёшларимиз қалбида миллий ғурур, миллий ифтихор туйғуларини шакллантириш, уларни она Ватанга муҳаббат, умумбашарий қадриятларга ҳурмат, гуманизм ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга баркамол саҳна асарлари, томошалар ва концерт дастурлари билан ҳисса қўшиб бориш;
аҳолини турмуш маданиятини ошириш, миллий қадриятлар, урф-одатлар, анъаналар, маросимлар, миллий байрамларни тиклаш ҳамда давом эттиришда кўмаклашиш;
кўргазмалар, фестивал, кўрик-танлов, шоулар (жумладан, халқаро), лотерея, теле-лото ўйинлар, маърузалар, маданият, санъат, илм-фаннинг атоқли арбоблари билан учрашувлар, бенефист, театр спектакллари, махсус тайёрланган дастурлар, дам олиш ва ижодий кечалар, мақсадли театрлаштирилган маросим кечалари ва бошқа томоша тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказиш;
мамлакатда ва хорижда театр ва концерт-томоша гастроль фаолиятининг кенг кўламли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Мавзуга оид
22:17 / 04.10.2024
Концертларнинг сценарийларини олдиндан текшириш тартиби жорий этилиши мумкин
23:15 / 19.07.2023
Ўзбекистон халқ артисти Толиб Каримов вафот этди
22:43 / 03.07.2023
Вазир ўринбосари Z-артистларнинг концертлари ҳақида: “Ўзбекистонда санъатга тўсиқ йўқ”
17:15 / 12.04.2023