Ўзбекистон | 14:43 / 14.08.2018
33381
5 дақиқада ўқилади

Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари тасдиқланади

Фото: KUN.UZ

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари учун ўқув машғулотларини олиб борувчи фан доктори ёки фан доктори (DSc) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган шахсларга 38 727,2 сўм миқдорида соатбай ҳақ тўланади.

Фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган шахслар - 22 713,1 сўм.

Илмий даражага эга бўлмаган шахслар - 15 581,2 сўм.

Бундан ташқари, олий таълим муассасалари талабаларига ўқув машғулотларини олиб борувчи фан доктори ёки фан доктори (DSc) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган шахсларга 44 259,6 сўм миқдорида соатбай ҳақ тўланади.

Фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган шахслар - 27 954,4 сўм. Илмий даражага эга бўлмаган шахслар - 20 255,4 сўм.

Таянч докторант ва докторантлар, раҳбар ходимлар ва мутахассислар малакасини ошириш бўйича таълим муассасалари (курслари) тингловчиларига ўқув машғулотларини олиб борувчи фан доктори ёки фан доктори (DSc) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган шахсларга 53 481,4 сўм миқдорида соатбай ҳақ тўланади.

Фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган шахсларга - 36 690,1 сўм. Илмий даражага эга бўлмаган шахсларга - 29 604,2 сўм.

Курслар тингловчилари, ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти талаб этиладиган лавозимларни эгаллаб турган ишчилар, ходимларига ўқув машғулотларини олиб борувчи фан доктори ёки фан доктори (DSc) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган шахсларга 30 202,8 сўм миқдорида соатбай ҳақ тўланади.

Фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган шахсларга - 17 581,3 сўм. Илмий даражага эга бўлмаган шахслар - 11 858,9 сўм.

Шунингдек, умумтаълим мактаблари педагог ходимларига ўтган дарси учун соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари қуйидагича бўлиши мумкин:

Қайд этилишича, соатбай ҳақ тўлаш миқдори таркибига меҳнат таътили ҳақи киритилган.         

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси академиклари меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари 15 фоизга оширилади.

Конкурс ва танловлар жюрилари аъзолари, шунингдек конкурс ишлари тақризчилари меҳнатига ҳақ тўлашда олий таълим муассасалари талабалари билан ўқув машғулотлари олиб борганлик учун тўланадиган соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари қўлланилади.

Академик лицейларга ўқитувчилик фаолиятига меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартларида жалб этиладиган олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатига соатбай ҳақ тўлашда олий таълим муассасалари талабалари билан ўқув машғулотлари олиб борувчи шахслар учун назарда тутилган меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари қўлланилади.

Умумтаълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослаштирилган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаси ишлаб чиқариш таълими усталарининг соатбай ҳақ тўлаш миқдори - 15581,2 сўм.

Ўқув машғулотларини соатбай ҳақ тўлаш асосида олиб борганлик учун ҳақ тўлаш харажатлари таълим муассасаси харажатлар сметасининг ҳисоб-китоблар ёйилмасида алоҳида қатор билан ажратилган соатбай ҳақ тўлаш фонди маблағлари доирасида амалга оширилади.

Соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари академик соатдан келиб чиқиб белгиланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид