Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Сержо Маттареллага таъзия изҳор этди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Генуя шаҳри яқинидаги автомобиль кўприги қулаши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Италия Республикаси президенти Сержо Маттареллага таъзия изҳор этди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Аввалроқ, Италиянинг Генуя шаҳрида автомобиль кўпригининг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 35 кишига етгани хабар берилди. Фуқаро мудофааси миллий хизмати раҳбари Анжело Боррелли камида 10 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланаётганини, 13 киши эса жароҳатланганини қайд этди.
Қайд этилишича, баландлиги тахминан 50 метр бўлган кўприк дарёнинг устидан ўтган, у ерда турар жойлар, темир йўллари ва саноат зоналари жойлашган.
Мавзуга оид
07:18 / 09.05.2026
Шавкат Мирзиёев Москвада Владимир Путин билан учрашди
20:08 / 08.10.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради
13:49 / 09.09.2025
Президент: “Ўқитувчилар маошини минг долларга етказамиз деган гапларим ҳақиқатга айланди”
21:33 / 22.08.2025