Спорт | 15:30 / 15.08.2018
11716
2 дақиқада ўқилади

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш тўғрисидаги низом тасдиқланди

Фото: ЎзА

Ҳукумат қарори билан Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

Унга кўра, вазирликлар ва идоралар тасарруфидаги таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислари Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланган режага асосан, нодавлат таълим муассасаларнинг ходимлари ва жисмоний шахслар эса улар билан тузилган шартнома асосида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтади.

Қайта тайёрлаш шакллари, давомийлиги ва ўқув юкламасининг ҳажми:

педагогик қайта тайёрлаш – камида 4 ой;
касбий қайта тайёрлаш – камида 4 ой;
махсус ўқув курсларда ўқитиш – 3 ой.

Қайта тайёрлаш курслари Марказ ташаббусига кўра шартнома асосида ташкил этилиб, уни тамомлаган шахсларга белгиланган намунадаги диплом берилади.

Низомга кўра эндиликда, жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг малака тоифаларини олиши (ўзгартириши) ва эгаллаб турган лавозимларига мослигини аттестациядан ўтказишда уларнинг ушбу қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжат (диплом, сертификат) талаб этилади.

Мавзуга оид