09:53 / 17.08.2018
12471

Хитойнинг 9та энг қизиқ стартапи

Хитой стартапларининг америкалик стартаплардан бир неча ғаройиб стратегик афзалликлари мавжуд.

Ҳукумат ва у томонидан қатъий назоратнинг мавжуд эмаслиги

Хитой ҳукумати хусусий секторга таъсир кўрсатишдан қўрқмайди. Улар молиявий ёрдам кўрсатади ва махсус директивалар чиқаради. Масалан, 2017 йилнинг июлида Хитойнинг давлат кенгаши «Янги авлод сунъий идрокни ишлаб чиқариш режаси» тўғрисида эълон қилди. Унда мамлакат 2030 йилга келиб, инновацион идрок соҳасида глобал марказга айланиши айтилган.

Бироқ Хитой стартапларнинг эрта ривожланишига халақит қилмайди:

«Хитой ҳукумати инновациялар энди пайдо бўлганида «кўз юмишни» билади», - дейди Fosun Kinzon Capital фонди бошқарувчи директори Инг Ванг.  – Тадбиркорларда ўсиш ва гуллаб-яшнаш имконияти пайдо бўлади.

Мамлакат ҳукумати бизнес фаолиятига унинг дастлабки уч йилида аралашмайди (Alipay компаниясида ҳам шундай бўлган). Бундан ташқари, Хитойда бутун мамлакатга битта лицензия берилади. АҚШда эса 50 та турли штат учун лицензия олиш керак бўлади.

Технологиялардан фойдаланишнинг янги шаблонлари

Мамлакат ёки ҳудуд ривожланган мавқеига эга бўлганида улар кўпинча ривожланган мамлакатлар ўн йил вақт ажратган янги технологиялар авлодини ўтказиб юборади. Масалан, Хитой аҳолиси америкаликлар билан таққосланганда, савдоларни мобил қурилмалардан 50 марта кўпроқ амалга оширишар экан. Чунки мамлакатда кредит карталар АҚШдаги каби машҳурликка эришмаган.

Бу каби тренд Африканинг кўплаб мамлакатларида мавжуд. У ерда мобил тўловлар электр ёки ҳатто тоза сувга қараганда кўпроқ тарқалган.

Мамлакатларни электр ва мобил алоқа кириб борганлиги бўйича таққослаш

Демография

Хитой аҳолиси 1,4 миллиард кишини ташкил қилади. Унинг катта қисми ҳали ҳам қишлоқ жойларида яшаса-да, бу мамлакатнинг аҳолиси АҚШдагига қараганда тўрт марта кўпроқ.

Хитой стартаплар ва уларни оммавийлаштириш учун жуда қулай. Мамлакатда аҳолиси 1 миллиондан ортиқ бўлган 160 та шаҳар мавжуд. АҚШда эса бундай шаҳарлар бор-йўғи 10 та.

Бундай демографиянинг фойдаси аён: масалан, велосипедлар ижараси бўйича стартап бор-йўғи 10 ойда 20 миллион кунлик буюртма кўрсаткичига эга бўлди.

Стартаплар ўнталиги қандай танланган

Хитойда яккашоҳ-стартаплар кўп. Уларни топиш осон.

Бу рўйхатга яқин йилларда миллиард доллар кўрсаткичга эришиши мумкин бўлган кам танилган стартаплар киритилган.

Хитойнинг 8та энг қизиқ стартапи

Фото: Cloud Walk

Cloud Walk. Интеллектуал идрок (ИИ) ва юзларни таниш соҳасидаги Хитой «мафия»си аъзоларидан бири. Стартап Shunwei Capital, Oriza Holdings ва Puhua Capital (75 миллион доллар) фондлари ва Гуанчжоу ҳукуматидан 301 миллион доллар миқдорида йирик инвестицияни қўлга киритди.

Cloudwalk. Зимбабве ҳукумати билан ҳам ҳамкорлик қилади: стартап турли миллат одамлари юзини таниш технологиялари қанчалик яхши эканини синовдан ўтказади.

Фото: DaSouChe

DaSouChe. Фойдаланилган автомобилларни алмаштириш учун  платформа. 2012 йилдан бошлаб у алмаштириш бўйича 500 мингдан ортиқ келишувларни амалга оширган. Лойиҳани деярли яккашоҳ деб ҳисоблаш мумкин. 2017 йилда у D сериясидаги раундда 180 миллион доллар жалб этган.

Фото: Laidian

Laidian. 2017 йилда A сериясида 20 миллион доллар жалб этди. Стартап телефонни зудлик билан қувват олдириш керак бўлганлар учун ташқи аккумуляторларни ижарага беради.

Кўпчилик хитойликлар буюмларни харид қилиш, ҳисобни тўлаш ва таксига буюртма бериш учун телефондан фойдаланганликлари учун батарея иш куни тугамасидан олдин «ўтириб қолади». Ташқи аккумуляторни доимо ёнида олиб юриш ҳамма учун ҳам қулай эмас. Шунинг учун Laidian уларнинг ижараси учун автоматларни Хитойнинг 80 дан ортиқ шаҳрида жойлаштирди. Кўпчилик автоматлар савдо марказлари, метро ва темир йўл станцияларида жойлашган. Уларнинг хизматлари билан кунига 20 мингдан ортиқ киши фойдаланади.

Фото: VIPKid

VIPKid. Тобора машҳурликка эришаётган инглиз тилини ўрганиш учун сайт.

2017 йилда майдончада 296 минг ўқувчи 39 минг ўқитувчи билан машғулотлар ўтган. Бор-йўғи икки йил муқаддам унда 3305 нафар ўқувчи ва 404 нафар ўқитувчи бўлган. 2019 йилга келиб, ўқувчилар сони деярли ўн марта ортиши ва 2,4 миллионга етиши кутилмоқда. Ўқитувчилар штати эса 280 минггача ўсади.

iResearch маълумотларига кўра, шу вақтга келиб, инглиз тилини ўрганиш онлайн-майдон бозори қиймати 52 миллиард юань (8 миллиард доллар)га етади ва ундаVIPKid ўзининг катта ўрнига эга бўлади.

Фото: iCarbonX

iCarbonX. Интеллектуал идрок ва биотехнология ёрдамида саломатликни яхшилашни истайдиган хитойлик дата-компания. Стартапга 2015 йилда геномика бўйича мутахассис Юн Вонг томонидан асос солинган. Ҳозир компания миллионлаб одамларнинг тиббий маълумотига эга комплекс платформадир.

iCarbonX компанияси Digital Life Alliance ҳамжамиятини яратди. Унда ташкилотлар соғлом турмуш тарзи, тиббиёт ва интеллектуал идрок соҳаларидаги тадқиқотлар билан шуғулланади.

Фото: DeepGlint

DeepGlint. Бу стартап, асосан, компьютернинг кўриш қобилияти билан шуғулланади. Улар биринчилардан бўлиб одам хулқи ва ҳаракатини таҳлил қилишди.

Стартап бор-йўғи 18 миллион доллар инвестиция жалб этди. Бироқ унда ИИ, электрон тижорат ва коммуникация соҳасида ишлайдиган йирик Хитой компанияларидан бирига айланиш имконияти бор.

Фото: Liulishuo

Liulishuo. Ҳар бир ўқувчига мослашадиган ИИ асосидаги инглиз тилини ўрганиш платформаси. Ундан Хитойнинг 379 шаҳри ва дунёнинг 175 мамлакатида 50 миллиондан ортиқ киши фойдаланади. Liulishuo ҳам VIPKid каби салоҳиятли бозорга чиқиш ҳаракатида, бироқ буни жуда эҳтиёткорлик билан амалга оширяпти.

Сўнгги раундда (2017 йилнинг ўрталарида) стартап 100 миллион доллар жалб этди. Бари кузатиладиган бўлса, бу йил ҳам ўзининг тезкор ўсишини давом эттиради.

Фото: Pico Interactive

Pico Interactive. Бу стартап виртуал реалликнинг энг биринчи юқори сифатли ва тўлиқ автоном шлемини ишлаб чиқди. Сизга компьютер ҳам, телефон ҳам, симлар ҳам керак эмас. Бор-йўғи 599 долларлик шлем зарур бўлади. Маҳсулот 2018 йилдаги CES кўргазмасида ижобий фикрлар олди ва VR-технологиялар соҳасида етакчига айланиши мумкин.

Фото: Roobo

Roobo. Стартап янги авлод роботларини яратади. Унинг BeanQ таълим берувчи роботи 2017 йилдаги Red Dot кўргазмасида мукофот олди.

Яна бир робот Farnese эса суҳбатдош билан мулоқот қилиши, ибораларни тушуниши ва аэропорт, банк, савдо-марказлари ва конференц-залларида мустақил ҳаракатланиши мумкин.

2017 йилда стартап B раундда 53 миллионни жалб этди. Аввалроқ 2016 йилда A раундда бу кўрсаткич 100 миллион долларга тенг бўлган. Roobo рақобатчиларидан орқада қолмаса, ақлли роботлар бозори етакчисига айланиши мумкин.

Top