Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Машҳур португалиялик Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи бўлди
Фото: Image Sport
Корея футбол ассоциацияси португалиялик мутахассис Паулу Бенту терма жамоага янги бош мураббий бўлганини эълон қилди.
49 ёшли мутахассис билан 2022 йилгача мўлжалланган шартнома имзоланди. Унга Осиё Кубоги-2019 мусобақасида муваффақиятли иштирок этиш ва ЖЧ-2022 йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси юклатилди.
Жанубий Корея терма жамоаси Бенту қўл остида сентябрда дебют қилади ва Коста-Рика (7 сентябрь) билан Чили (11 сентябрь) терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Бенту 2010 - 2014 йиллар давомида Португалия терма жамоасини бошқарган эди.
Мавзуга оид
17:53 / 04.09.2025
Паулу Бенту Ўзбекистон миллий жамоасини бошқариш таклифини рад этди – ОАВ
09:20 / 31.08.2025
«Бу ўзимизни ҳам чалғитяпти» – Кападзе мураббийлар „келди кетдиси“ ҳақида
21:33 / 25.08.2025
Паулу Бенту Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин
14:09 / 20.11.2018