Жаҳон | 07:38 / 20.08.2018
4332
1 дақиқада ўқилади

ESM Грецияга ёрдам дастурининг тугаганлигини эълон қилди

Фото: РИА Новости

Европа барқарорлиги механизмининг (ESM) бошқарувчи директори Клаус Реглингнинг маълум қилишича, Греция ёрдам дастурини муваффақиятли ўзлаштириб олди. Тегишли хабар ESM веб-сайтида жойлаштирилган.

Европа иттифоқи саккиз йил аввал Грецияга молиявий ёрдам кўрсатишни бошлади. Реглингнинг сўзларига кўра, мамлакат аҳолисининг иши ва Греция ҳукумати билан алоқалар туфайли давлат иқтисодиёти модернизация қилинди ҳамда ва ўсиш ва ривожланишнинг янги босқичига ўтилди.

«ESM Грециянинг узоқ муддатли ҳамкори бўлиб қолади. Биз келажакда мамлакат иқтисодиёти билан ҳаммаси яхши бўлишидан манфаатдормиз», - дея қўшимча қилиб ўтди механизм вакили. 

 

Мавзуга оид