Трампнинг маслаҳатчиси Сурия масаласида Россияга босим ўтказиш усули ҳақида маълум қилди
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтоннинг Reuters’га берган интервьюсида айтишича, Қўшма Штатларда Сурия масаласи юзасидан Россияга босим ўтказиш дастаклари бор.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда Россия Сурияда «тиқилиб қолган» ва Москванинг Европадаги «фанатик дипломатик фаолияти» Россия томони Сурия можаросини ҳал қилиш бўйича харажатларини қоплашда ёрдам тақдим этилишини хоҳлаётганидан дарак беради.
Болтоннинг таъкидлашича, Вашингтон буни Москвадан қатор масалалар бўйича ёрдам олиш учун қўллаши мумкин. Хусусан, АҚШ маъмуриятининг асосий талабларидан бири - Эрон кучларининг Сурия ҳудудидан чиқиб кетишидир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой Сурия можаросига аралашиши ҳақидаги хабарларни рад этганди.
Мавзуга оид
11:30
АҚШ Конгрессида шатдауннинг олдини олиш учун лойиҳа тақдим этилди
09:30
Россия компанияси Ўзбекистон фуқароларини қонуний тарзда иш билан таъминлаш таклифини билдирди
22:03 / 22.09.2024
Трамп дебат ўтказиш ҳақидаги Ҳаррис таклифини рад этди
21:12 / 22.09.2024