Жаҳон | 19:10 / 23.08.2018
6376
1 дақиқада ўқилади

Японияга кучли тўфон ёпирилиши кутилмоқда. Юзлаб авиарейслар бекор қилинди

Фото: AP Photo/Shizuo Kambayash

Яқин соатларда Японияга “Симарон” тўфони ёпирилиши кутилмоқда. Тўфон мамлакатнинг яқинда тошқинга учраган марказий ҳудудларини қамраб олиши мумкин.

Маълум қилинишича, Сикоку оролидаги 3 та префектурадан 65 мингга яқин одам эвакуация қилинган.

Тўфон сабабли Сикоку ороли ва Хонсю оролининг ғарбий ҳудудларини мамлакатнинг бошқа қисмлари билан боғловчи 330 дан кўпроқ маҳаллий рейс бекор қилинган.

Таъкидланишича, тўфоннинг марказий қисмида шамол тезлиги 45 м/сонияни ташкил қилмоқда. Япония ғарбида 600-800 мм, баъзи ҳудудларда эса 1000 мм ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Бу эса тошқин ва кўчкиларга олиб келиши мумкин.

Мамлакат бош вазири Синдзо Абэ қурбонлар бўлишига йўл қўймаслик учун барча эҳтиёт чораларини кўришни буюрган. 

Мавзуга оид