Қозоғистонда ТИВ собиқ ходими ушланди. У Тошкентдаги элчихонани қуришда ўғирликларда гумонланмоқда
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ масъул котиби Анарбек Карашев пора олганликда айбланмоқда, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари унинг уйидан 1,5 миллион доллар топишди. Бу иш бўйича олти киши жиноий жавобгарликка тортилди, дея хабар беради «Астана-ТВ» телеканали.
«Карашев қўли остидаги ходимлардан тизимли равишда пора олганликда айбланмоқда, қолганлар эса тадбирларни ташкиллаштириш бўйича хизмат кўрсатувчи тадбиркорлардан 28 млн тенгедан ортиқ миқдорда ноқонуний пул мукофотларини олиш ҳолати юзасидан жалб қилинган», - дея айтиб ўтди Қозоғистон Республикасининг Давлат хизмати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги раисининг ўринбосари Олжас Бектенов.
Ташқи сиёсат идорасида Қозоғистон Давлат хизмати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги раисининг ўринбосари Олжас Бектенов ва Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан Бектенов, вазирликнинг мансабдор шахсларига нисбатан коррупцион жиноятларни содир этганлик фактлари тўғрисида қатор ишлар юзасидан баъзи тафсилотларни маълум қилди.
Гумонланувчилар Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси биносини капитал таъмирлаш бўйича амалга оширилмаган ишларга тўловларни амалга оширгани ҳам аниқланган. Дастлабки маълумотларга кўра, бу ҳаракатлар натижасида зарар 70 миллион тенгени ташкил қилди.
Мавзуга оид
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди
17:25 / 11.11.2024
Қозоғистонда хотинкуш Бишимбаев колониядан қочиб кетгани рад этилди
15:04 / 10.11.2024