Ўзбекистон | 17:52 / 25.08.2018
3393
2 дақиқада ўқилади

Ташқи сектор статистикасини шакллантириш тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритилди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистон Республикасининг ташқи сектори статистикасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритилди.

Ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 263-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг ташқи сектори статистикасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритилди.

Белгиланишича, киритилаётган ўзгартиришлар 2021 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари сервер асбоб-ускуналари модернизация қилингандан кейин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази 2021 йил 1 январдан бошлаб Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 263-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг ташқи сектори статистикасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандида белгиланган тартибда, ушбу қарор билан киритиладиган қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда камида 24 соат даврга Ўзбекистон Республикасига келган ва Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетган хорижий фуқаролар ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сони тўғрисида статистик маълумотлар тақдим этилишини таъминлайдилар.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида таққосланадиган динамикада туризм хизматлари (сафарлар) экспорти ва импорти кўрсаткичлари шакллантирилишини таъминлайди.

Мавзуга оид