Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Дамас” олиб бериш учун 3500 долларни олиб, фирибгарлик қилган шахс ушланди
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
25 август куни ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, шу йил 1 август куни Миробод туманида яшовчи муқаддам судланган З.Р. “Дунё” ресторани олдида Яшнобод туманида яшовчи С.А.га “Дамас” русумли автомашинаси олиб беришини ваъда қилиб, алдов йўли билан 3 500 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан З.Р. ушланган.
Мавзуга оид
16:55
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
09:10 / 07.06.2026