Фан-техника | 21:10 / 27.08.2018
10608
1 дақиқада ўқилади

Олимлар сунъий онг нималарга қодирлигини синаб кўришди

Open AI компанияси олимлари сунъий онгга аввалдан бирор нарсани ўргатмасдан эркинлик берилса нима бўлишини синаб кўришди. 

Компьютерга бир нечта ўйин тақдим этилди, аммо нима қилиш кераклиги ёки ўйинни қандай ютиш мумкинлиги айтилмади. Сунъий онг Mario Bros ўйинининг 10та даражасини юта олди.

Сунъий онгнинг ҳам худди одамлардаги каби камчилиги бор экан: уни чалғитиш мумкин. Олимлар сунъий онгни лабиринт ичида юришга мажбур қилишди ва лабиринт ичига телевизор жойлаштиришди: у эса телевизорга чалғиб йўлда бир оз тўхтаб қолди.

Олимлар унинг ўзини худди ёш болалардек тутиши яхши эканлигини таъкидлашмоқда. Уларнинг фикрича, ана шунда сунъий онг тизими ишончли ва инсон бошқариши осон бўлади.

Мавзуга оид