Жаҳон | 17:05 / 27.12.2021
5312
1 дақиқада ўқилади

Хитойнинг Шанҳай шаҳрида “рақамли прокурор” жорий этилди

Сунъий онг 17 мингдан ортиқ ишни ўрганиб чиққанидан сўнг прокурорлик қобилиятига эга бўлди ва 97 фоиз аниқликда айблов эълон қилади.

Фото: Shutterstock

Хитойнинг Шанҳай шаҳридаги район прокуратураларидан бирида айблов хулосасини тузиш учун сунъий онгдан фойдаланилди. Бу ҳақда South China Morning Post газетаси хабар берди.

Қайд этилишича, сунъий онг 2015 йилдан 2020 йилгача Шанҳай судларида кўрилган 17 мингдан ортиқ ишни ўрганиб чиққанидан сўнг прокурорлик қобилиятига эга бўлган.

"Рақамли прокурор" 97 фоиз аниқликда айблов эълон қилади.

Хабар қилинишича, "рақамли прокурор" Шанҳайда кенг тарқалган кредит карталари билан товламачилик қилиш, қимор ўйинлари ташкил этиш, автомобилни хавфли бошқариш, қасддан жароҳат етказиш, ҳокимият вакилларига қаршилик кўрсатиш, ўғирлик, фирибгарлик жиноятлари бўйича ҳукм чиқаради.

Мавзуга оид