18:12 / 27.08.2018
17245

Olmazor Business City'га раҳбар тайинланди

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Тошкент шаҳар ҳокими қарорига мувофиқ Умид Аҳмаджонович Умаров “Olmazor Business City» янги тадбиркорлик марказини қуриш, эксплуатация қилиш дирекцияси” давлат унитар корхонасининг раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Умид Умаров Тошкент Вестминстер университетининг халқаро тижорат ҳуқуқи мутахассислиги бўйича таҳсил олган.

Меҳнат фаолиятини 2003 йилда “Зарафшон-Ньюмонт” ҚКда директор таржимони сифатида бошлаб, 2009-2016 йилларда “Навоий тоғ металлургия комбинати” ДУК ҳуқуқшуноси, директор ўринбосари, 2017-2018 йилларда “Gold Aziya Zarafshon” МЧЖ директори ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.

2018 йилдан “Tashkent city” ДУК дирекциясида юридик бўлим бошлиғи вазифасида меҳнат қилиб келаётган эди.

Top