Жамият | 11:00 / 29.08.2018
44076
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Фарғона шаҳрида янги хусусий мактаб очилди

Фарғона шаҳрида ўқувчилар учун барча қулайликларга эга замонавий усулда қурилган, янги, «СИРИУС» номли нодавлат таълим муассасаси иш бошлади. Ўқув муассасаси 4 қаватли бинода жойлашган бўлиб, ўқувчилар учун спортзал, ошхона, дам олиш майдонлари, дам олиш хоналари, ўқув хоналари замонавий усулда жиҳозланиб, ўқишга шай ҳолга келтирилган.

Фото: «СИРИУС» НТМ
Фото: «СИРИУС» НТМ

Ўқувчилар эрталаб соат 07:00 дан кеч соат 18:00 гача мактаб ҳудудида бўлиб, 3 маҳал иссиқ овқат билан таъминланишади. Мактабга Фарғона шаҳридаги олий тоифали ўқитувчилар жалб қилинган бўлиб, дарслар фақат рус тилида олиб борилади. Қўшимча равишда, инглиз ва корейс тили чуқурлаштирилган тартибда ўтилади.

Фото: «СИРИУС» НТМ
Фото: «СИРИУС» НТМ

Бундан ташқари, мактабда чуқурлаштирилган математика синфлари ташкил қилиниб, ўқувчилар қизиқишига ва ота-оналар талаби билан бошқа фанлардан ҳам чуқурлаштирилган синфлар очиш кўзда тутилмокда. Дарслардан сўнг ўқувчилар қизиқишларига қараб 10 дан ортиқ тўгаракларга қатнашишлари мумкин, жумладан:

  • Шахмат;
  • Авиамодель спорти;
  • Театр ва рақс;
  • География ва бошқалар.

Мактаб 400 ўринга мўлжалланган бўлиб, 1-9 синфгача ўқувчиларни қабул қилмокда. Ҳар бир синф 15-20 ўқувчидан иборат бўлиб, бу ҳар бир ўқувчи билан индивидуал шуғулланиш учун жуда муҳим роль ўйнайди. Ҳар бир ўқув хонаси интернет билан таъминланган бўлиб, дарслар жаҳон стандартларига мос, юқори технологиялар воситасида ўтилади.

Фото: «СИРИУС» НТМ
Фото: «СИРИУС» НТМ
Фото: «СИРИУС» НТМ

 

Ҳар бир хона ва бутун ҳудудга кузатув камералари ўрнатилган бўлиб, бу ўқувчилар учун хавфсиз шароит яратиш билан бирга ота-оналарнинг бевосита фарзандларини дарс жараёнида кузатиш имконини беради.

«СИРИУС» мактаби юртимиз равнақи учун ватанпарвар, билимга чанқоқ ва ҳар томонлама мукаммал инсонларни тарбия қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Манзил: Фарғона шаҳри, Фарғона кўчаси, 130-а

Телефонлар: +99897 966 63 36, +99899 602 06 22, +99873 241 85 89

Реклама ҳуқуқи асосида