Фарғона шаҳрида ўқувчилар учун барча қулайликларга эга замонавий усулда қурилган, янги, «СИРИУС» номли нодавлат таълим муассасаси иш бошлади. Ўқув муассасаси 4 қаватли бинода жойлашган бўлиб, ўқувчилар учун спортзал, ошхона, дам олиш майдонлари, дам олиш хоналари, ўқув хоналари замонавий усулда жиҳозланиб, ўқишга шай ҳолга келтирилган.

Фото: «СИРИУС» НТМ
Фото: «СИРИУС» НТМ

Ўқувчилар эрталаб соат 07:00 дан кеч соат 18:00 гача мактаб ҳудудида бўлиб, 3 маҳал иссиқ овқат билан таъминланишади. Мактабга Фарғона шаҳридаги олий тоифали ўқитувчилар жалб қилинган бўлиб, дарслар фақат рус тилида олиб борилади. Қўшимча равишда, инглиз ва корейс тили чуқурлаштирилган тартибда ўтилади.

Фото: «СИРИУС» НТМ
Фото: «СИРИУС» НТМ

Бундан ташқари, мактабда чуқурлаштирилган математика синфлари ташкил қилиниб, ўқувчилар қизиқишига ва ота-оналар талаби билан бошқа фанлардан ҳам чуқурлаштирилган синфлар очиш кўзда тутилмокда. Дарслардан сўнг ўқувчилар қизиқишларига қараб 10 дан ортиқ тўгаракларга қатнашишлари мумкин, жумладан:

  • Шахмат;
  • Авиамодель спорти;
  • Театр ва рақс;
  • География ва бошқалар.

Мактаб 400 ўринга мўлжалланган бўлиб, 1-9 синфгача ўқувчиларни қабул қилмокда. Ҳар бир синф 15-20 ўқувчидан иборат бўлиб, бу ҳар бир ўқувчи билан индивидуал шуғулланиш учун жуда муҳим роль ўйнайди. Ҳар бир ўқув хонаси интернет билан таъминланган бўлиб, дарслар жаҳон стандартларига мос, юқори технологиялар воситасида ўтилади.