13:21 / 30.08.2018
13373
Реклама

Engelberg – Швейцария сифатидаги премиум-класс эшик ва ромлар

Engelberg дераза ром тизимини сотиб олганингизда нима учун пул тўлайсиз?

Фото: Engelberg 

Премиум-класс ромларнинг оддий ромлардан фарқи нимада? Швейцариянинг Engelberg компанияси мутахассислари қиммат ромларини харид қилганлар пул маблағларини нимада тежашлари тўғрисида сўзлаб берадилар.

Фойдаланиш жараёнида шамол ва ҳарорат таъсири натижасида ром шакли ўзгариши мумкин. Аксарият ҳолларда ромларни тузатиш учун олдин уларни ечиб олиш керак. Монтаж-демонтаж ишлари эса кичик ҳажмдаги таъмирлаш иши бўлиб, чанг, монтаж кўпиги, девордаги дераза ўрнидаги тешикларни беркитиш кабилардан иборат бўлади. Бунга ойналарни тузатиб, ўрнига ўрнатгунча вақт, шунингдек режадан ташқари вақт ва маблағларнинг сарфланиши – сизни қувонтирмайди, албатта.

Фото: Engelberg 

Engelberg премиум-класс дераза ромлари эгалари бундай фавқулодда ҳодисалардан холи. Улар атиги бир марта пул тўлаб, ойналардан муаммоларсиз кўп йиллар давомида фойдаланадилар. Фойдаланилган материаллар ва сифатнинг алоҳида стандартларидаги фарқ:

  1. Ташқи деворларининг қалинлиги 2,8 мм дан ортиқ бўлган «А» синфи профили. Оддий ромларнинг мазкур кўрсаткичи пастроқ бўлади. Профил қанчалик кенг бўлса, шунчалик конструкция мустаҳкам бўлади, бурчаклардаги пайвандлаш чоки қалинроқ, маҳкамланган жойлар ва хизмат муддати ишончлироқ бўлади.
  2. Премиум-хомашё. Engelberg ойналарида ЭДПМ-каучукдан тайёрланган резина зичлагич қўлланилган бўлиб, улар иқлимнинг ҳар қандай ўзгаришига чидамли. Бундай резина зичлагичлар уйингизни кўп йиллар давомида чанг, шовқин ва намликдан ҳимоя қилади, фурнитура хизмат муддатини узайтиради.
  3. Кўп камералилик. Ойнанинг камералари қанча кўп бўлса, у хонадаги микро иқлимни шунчалик узоқ сақлаб туради, шунингдек ташқи шовқинлардан холи қилади. Сизга ҳам жазирама иссиқ, ҳам совуқ, ҳам кўчадаги шовқинлар халал бермайди, ёпиқ ойналар ортида нима бўлаётганини қўшнилар билиши шарт эмас.
  4. Туташтирилган металл-асос. Engelberg профилининг ички қисмида йўғонлиги 2 мм бўлган пўлат металлдан тайёрланган кучайтиргич ўтказилган. У ойнани шамолнинг шиддати, юқори юкламалар ва ҳароратнинг кескин ўзгаришларига чидамли, турғун қилади. Бундай ойналар таъмирлашни талаб қилмасдан, 50-80 йил хизмат қилади.
  5. Қувватни тежовчи стеклопакет. Алоҳида конструкция ва кумушли чанглатиш туфайли у кўпроқ нур ўтказади ва зарарли нурланишдан сақлайди.

Engelberg ромлари дизайни энг дадил ва ностандарт ечимларни амалга оширишга ёрдам беради. Хай-тек услубини афзал кўрганлар учун алюминийдан тайёрланган профилларни анодлаш ва исталган рангга бўяш мумкин. Табиий ранглар тарафдорлари дарахт текстурасига ўхшатиб ишланган ўн хил пленкаларданбиттасини танлаб олишлари мумкин. Сифатли Европадан фурнитура танлаб олинган дизайнга аъло даражада мос келади. Ҳар бир ойна махсус асбоб-ускунада синов-тажрибадан ўтказилади: герметиклик, чидамлилик ва ишончлилик тестлари. Бундан сўнг улар хонагаўрнатилади. Бундай ёндашув бир неча ўн йилликда узлуксиз иш беришни кафолатлайди.

Фото: Engelberg 

Фойда яққол кўзга ташланиб турибди: Engelberg премиум-класс ромлари харидорлари узоқ вақтга ўз вақтлари ва саломатликларини тежайдилар.Дераза ромларни Imzo расмий шоурумларида (кўргазма залларида) ёки AKFA компаниясининг расмий ҳамкорларидан сотиб олиш мумкин:

  • Imzo расмий шоурумлари: +998 71 207 7777
  • Компаниянинг расмий ҳамкорлари: +99871 203 0707

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид
Top