Жаҳон | 07:19 / 30.08.2018
20027
1 дақиқада ўқилади

Москва-Душанбе рейси самолёти йўловчиларнинг муштлашуви сабабли ортга қайтарилди

Фото: Life.ru

“Уральские авиалинии” компаниясининг Москва-Душанбе рейси бўйича учувчи самолётида йўловчилар ўртасида муштлашув юз берди. Бунинг оқибатида стюардесса жабрланган.

“А-321 самолёти баландликка кўтарилаётганда йўловчилар ўртасида муштлашув юз берди. Улардан бири жанжал вақтида ёнида бомба борлиги билан қўрқита бошлаган”, деб маълум қилган манба.

Муштлашув нима сабабли юз бергани маълум қилинмаган. Борткузатувчилар жанжалкашларни ажратмоқчи бўлишган, бироқ бунинг уддасидан чиқиша олишмаган. Оқибатда стюардессалардан бири юзидан жароҳат олган. Муштлашувни бостиришнинг иложи бўлмагач, самолёт сардори ортга қайтишга қарор қилган.

Самолёт “Жуковский” аэропортига келиб қўнган, учиш майдонига полиция чақиртирилган. Аэропорт матбуот хизматида маълум қилинишича, ўзини безориларча тутган йўловчи полициянинг маҳаллий бўлимига етказилган. Самолёт борти итлар билан текшириб чиқилган ва ҳеч қандай портловчи қурилмалар аниқланмаган.

Мавзуга оид