Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Норвегиядан Испанияга учган самолёт сичқон сабаб авариявий қўнишни амалга оширди
Парвоз вақтида йўловчилардан бирининг овқат қутиси ичидан сичқон чиққан ва самолёт авиакомпания талабига мувофиқ, Данияга қўнишга мажбур бўлган.
Scandinavian Airlines (SAS) авиакомпанияси рейсларидан бири сичқон сабаб авариявий қўнишни амалга оширишга мажбур бўлди, деб хабар беради BBC.
Маълум қилинишича, самолёт Норвегия пойтахти Ослодан Малагага (Испания) учаётган бўлган ва Копенгагенда (Дания) авариявий қўнишни амалга оширган. Авиакомпания вакили Ойстейн Шмидтнинг сўзларига кўра, кемирувчи хавфсизликка таҳдид туғдиргани учун ҳаво кемаси компания тартиб-қоидасига мувофиқ йўналишини ўзгартирган.
Рейс йўловчилари кейинроқ Малагага бошқа бир самолётда етказилган.
Қайд этилишича, авиакомпания одатда самолёт бортига кемирувчиларнинг яқинлашишига қаттиқ туради, чунки улар электр симларини кемириб ташлаши мумкин. «Бу камдан кам ҳолларда рўй беради. Бундай вазиятлар учун тегишли қоидаларимиз бор бўлиб, унинг доирасида мазкур ҳолат қайтарилмаслиги учун етказиб берувчилар билан бирга текширувлар олиб борилади», — дейди Шмидт.
Гувоҳлардан бирининг айтишича, сичқон ёнида ўтирган йўловчи аёлнинг овқат қутиси ичидан чиққан. Вазият ваҳима қиларли даражада бўлмаган ва одамлар «умуман стрессга тушмаган».
Мавзуга оид
08:16 / 09.06.2026
Норвегия дунёдаги энг чуқур сувости туннелини қурмоқда
08:00 / 06.06.2026
Airbus 22 соатгача парвоз қила оладиган самолётни синамоқда
08:59 / 28.05.2026
Норвегия Франциянинг ядровий “қалқони”га қўшилди
20:07 / 27.04.2026