10:18 / 30.08.2018
28141

«Ўзавтосаноат»: «сунъий» навбатлар ва «дефицит»ни вужудга келтириш ҳолатлари кузатилди

Фото: autostrada

«Ўзавтосаноат» АЖ маълум қилишича, 2018 йилнинг 24 августидан 28 августга қадар «GM Uzbekistan» АЖ томонидан 12 437та шартнома расмийлаштирилди ва ундан ташқари харидорлар томонидан 1333таси рад этилди (шундан, 385таси «Дамас», 430таси «Нексия» ва 100таси «Малибу» автомобиллари).
 
Шу билан бирга, кўнгилсиз ҳолатлар, яъни автомобилга бўлган «сунъий» навбатларни ва улар бўйича «дефицит»ни вужудга келтириш ҳолатлари хам кузатилди. Бу омиллар бўйича келгусида уларни келиб чиқишини бартараф этиш мақсадида текширув ўтказилмоқда.
 
Харидорлар манфаатини кўзлаб навбатда туришнинг шаффофлигини таъминлаш учун компания томонидан автомобилларга электрон ариза бериш ва шартномани расмийлаштириш тизими қайта кўриб чиқилмоқда. Қайд этилишича, яқин кунларда шу масалага тааллуқли маълумотлар тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ GM Uzbekistan Nexia ва Malibu ишлаб чиқариш ҳажмини деярли 10 баробарга ошираётгани хабар берилганди.

Top