БМТ: қочқин болаларнинг ярмидан кўпи мактабга бормайди
2017-2018 ўқув йилида қочқин оилаларнинг 4 миллиондан ортиқ фарзандлари мактабга боришмади. Бу ҳақида БМТнинг қочқинлар масаласи билан шуғулланувчи Олий комиссари ҳисоботида айтилди. Унда бутун дунё қочоқлари ҳақида маълумот берилган. БМТ институтлари ташаббусларига қарамасдан, таълим муассасаларига қатнамайдиган болалар сони ошиб бормоқда.
2017 йил ҳолатига кўра, бутун дунёда 25.4 млн. қочқинлар мавжуд. Уларнинг 19.9 миллиони БМТ томонидан ҳимояга олинган. Ушбу рақамнинг 52%ини болалар ташкил этади. 7.4 миллион нафари мактаб ёшидагилардир. 2016 йилда 3.5 млн.дан ортиқ болалар мактабга чиқмаган. 2017 йилда кўрсаткич 4 миллионга кўпайди.
Глобал миқёсда олиб қараганда, 92% қочқинларнинг фарзандлари бошланғич синф ўқувчилари бўлишлари керак, аммо бу 61%ни ташкил этмоқда.
Таълим олишнинг чекланиши келажакда жуда катта талафотларга олиб келишини айтмоқда БМТнинг қочоқлар бўйича Олий комиссари Филиппо Гранди. Унинг фикрича, мактаб болаларнинг нормал ҳаёт кечиришларига ёрдам берадиган маскандир.
Мавзуга оид
21:30 / 23.11.2024
COP29: Бой давлатлар иқлимни молиялаштиришни оширишга рози бўлди
17:39 / 23.11.2024
2024 йилда гуманитар ёрдам ходимлари ўлими бўйича рекорд ўрнатилди – БМТ
07:50 / 22.11.2024
БМТ РФнинг Днипрога баллистик ракета зарбасидан хавотирда
15:22 / 21.11.2024